Янгиликлар 1386
Ўз саломатлигинг учун кўчат эк
26.02.2022 20:02:32
“Адолат” СДП Жалакудук туман Кенгаши ташаббуси билан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган кўчат экиш тадбири ана шундай номланди.
Партия фаоллари жамоатчилик орасида дарахт экиш инсон саломатлиги учун фойдали эканлигини тушунтирдилар. Агар ҳар биримиз 5 тупдан кўчат эксак олам яшилликка бурканиши ва бу инсон саломатлигига хизмат қилишлиги тарғиб қилинди.
Партиядошларимизнинг бу ташаббусига фаол ёшлар ва жамоатчилик вакиллари қўшилдилар. Улар томонидан экилган павлония дарахт кўчатлари тез кунда бўй кўрсатади.
Барнохон Бозорова,
“Адолат” СДП Жалақудуқ туман Кенгаши раиси.
Фикрингизни қолдиринг