Янгиликлар 2044
Ўзбекистон “Адолат” СДП ва Самарқанд вилоят Кенгаши муборакбод этамиз!
Бугун партиядошимиз, халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгаши депутати Ҳақбердиев Қуёш Рустамовичнинг таваллуд кунлари!
Қадрли партиядошимиз Қуёш Рустамович, сизни таваллуд айёмингиз билан чин дилдан қутлаймиз! Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, ишларингизга каттадан-катта муваффаққиятлар тилаймиз!
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси депутатлари орасида сиз ўз муносиб ўрнингиз, салоҳиятингиз ва нуфузингизга эгасиз. Ишонч билан айтишимиз мумкинки, айнан Сиз каби фидойи, билимли, тиниб тинчимас, ғайрат-шижоатли, элим деб юртим деб ёниб яшайдиган депутатларимиз туфайли халқимиз “Адолат” социал-демократик партияси ғояларидан яхши хабардор бўлиб, қўллаб қувватламоқда.
Сизнинг самарали фаолиятингиз минглаб партиядошларимиз учун ибрат вазифасини ўтамоқда. Сиз, айниқса ёш партиядошларимизга устозлик қилган ҳолда “кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий ёрдам беришда намуна бўлиб келмоқдасиз.
Қадрли Қуёш Рустамович! Таваллуд айёмингиз билан яна бир бор муборакбод этган ҳолда сизнинг халқимиз фаровонлиги, юртимиз тинчлиги, Ватанимиз ободлиги, мамлакатимиз хуқуқий демократик давлат қуриш йўлидаги фаолиятингизга янгидан-янги зафарлар тилаймиз. Ҳамиша соғ-омон бўлинг.
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг