Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг 2020 йилдаги фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисида ҳисобот

16.04.2021 10:04:39

Партия Устави ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ партияни молиялаштириш манбалари давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлардан, партиянинг аъзолик бадаллари, юридик ва жисмоний шахслар хайрияларидан ва амалдаги қонунларга зид бўлмаган бошқа тушумлардан шаклланади.

2020 йил давомида партиянинг ҳисоб рақамларига жами 14 млрд 206 млн 929 минг сўм маблағ келиб тушди. Шундан, 13 млрд 80 млн 13 минг сўми партия Устав фаолиятини молиялаштириш учун ажратилган бюджет маблағлари, 62 млн 400 минг сўми халқ депутатлари маҳаллий  Кенгашлар депутатлигига бўшаб қолган ўринларга қайта сайловларда иштирок этиш учун ажратилган маблағлар, партия аъзолик бадалларидан 1 млрд 22 млн 676 минг сўм, ҳомийлик, хайрия тушумларидан 23 млн 648 минг сўм, бошқа тушумлардан 18 млн 192 минг сўм ҳисобланади.

2020 йилда жами 13 млрд 871 млн 122 минг сўм маблағ харажат қилинди. Шундан 2020 йилда қуйидаги йўналишлар бўйича маблағлар сарфланди:

- ижро этувчи аппаратнинг жорий харажатлари учун 12 млрд 368 млн 767 минг сўм;

- партия аъзоларини ОАВда чиқишини ташкил этиш ва кўргазмали тарғибот материалларини нашр этиш харажатлари учун 365 млн 409 минг сўм;

- партиянинг матбуот органига ёрдам кўрсатиш ва бошқа харажатлар учун 543 минг сўм;

- конференциялар ва съездлар ўтказиш харажатлари учун 93 млн 717 минг сўм;

- партия фаолларини ўқитиш, семинарлар ва тренинглар ўтказиш харажатлари 60 млн 846 минг сўм;

- мол-мулкни сақлаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ коммунал хизматлар ва эксплутация харажатлари учун 774 млн 656 минг сўм, жумладан вилоят ва туман кенгашлари офисларининг ижараси учун 409 млн 656 минг;

- халқ депутатлари маҳаллий  Кенгашлар депутатлигига бўшаб қолган ўринларга қайта сайловларда иштирок этиш харажатлари учун 44 млн 262 минг сўм;

- бошқа харажатлар учун 162 млн 922 минг сўм.

Партиянинг ўз фаолиятидан олинган даромадлари 2020 йилда 1 млрд 64 млн 516 минг сўмни ташкил этган бўлиб, улардан 1 млрд 22 млн 676 минг сўми аъзолик бадалларидан шаклланган.  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+