Янгиликлар 383
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг 2021 йилга мўлжалланган бюджет кўрсаткичларига тўғрисида ҳисобот
Партиянинг 2021 йилдаги бюджети жами йил бошидаги қолдиқ маблағ билан биргаликда 15 млрд 426 млн 831 минг сўмни ташкил қилиши кутилмоқда. Шундан 13 млрд 726 млн 764 минг сўм давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, 127 млн 316 минг сўм бюджетдан ташқари ҳисоб рақамдаги қолдиқ маблағлар, 1 млрд 75 млн сўм аъзолик бадаллари тушумлари, 472 млн 751 минг сўм 2021 йил 1 январ ҳолатига бюджет ҳисоб рақамдаги қолдиқ маблағлар ва 25 млн сўм бошқа тушумлардир.
2021 йилда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган харажатлар сметасининг асосий кўрсаткичлари қуйидагича тартибда молиялаштирилиши режалаштирилмоқда. Жумладан барча бўғинлардаги ижроия аппарати ходимларининг иш ҳақи, мукофот, моддий ёрдам, пенсия фонди билан боғлиқ харажатларга 12 фоиз ягона ижтимоий тўлов солиғи билан бирга 95 фоиз, коммунал хизматлар, партия мулкини сақлаш, ижара ва эксплуатация қилиш билан боғлиқ харажатларга
4 фоиз, бошқа харажатларга (дастурий вазифалар билан боғлиқ харажатлар, банк харажатлари ва бошқалар) 1 фоиз назарда тутилган.
2021 йилда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган харажатлар сметасининг асосий кўрсаткичлари қуйидаги тартибда молиялаштирилиши режалаштирилмоқда. Жумладан, бу миқдор барча бўғинлардаги ижроия аппарати ходимларининг иш ҳақи, мукофот, моддий ёрдам, пенсия фонди билан боғлиқ харажатларга 12% ягона ижтимоий тўлов солиғи билан бирга 47 фоиз, коммунал хизматлар, партия мулкини сақлаш, ижара ва эксплуатация қилиш билан боғлиқ харажатларга
3 фоиз, партиявий тадбирларни ўтказиш, шу жумладан партия фаолларини ўқитиш, давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказиш билан боғлиқ харажатларга 19 фоиз, асосий воситалар, жумладан, автотранспорт воситалари, оргтехника, алоқа воситалари, мебель жиҳозлари, товар-моддий бойликларни харид қилиш учун 24 фоиз, партия устав фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бошқа харажатларга 7 фоизни ташкил этади.
Фикрингизни қолдиринг