Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантириш инновацион ғояси  - амалда

09.12.2020 20:12:24

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда “Илм-фан ва инновацион ривожланиш” илмий журнали ташкил этилганлигининг уч йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди.  Тадбирни Инновацион ривожланиш вазирлиги илмий котиби Ноибахон Мамадалиева олиб борди. 

“Илм-фан ва инновацион ривожланиш” журнали Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3416-сон қарори ижроси доирасида ташкил этилган бўлиб, 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги муассислигида нашр этилмоқда.

Журнал республикамизда илм-фан, миллий иқтисодиёт, сиёсат ва таълим тизими ривожланишига кўмаклашиш, мамлакатимиз олимлари, мутахассислари, докторантлари, мустақил тадқиқотчилари ва ОТМ профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилаётган изланишларнинг илмий аҳамияти ҳамда бу борадаги фаоллигини оширишни ўз олдига мақсад қилиб олган.

Нашрдаги мақолалар ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп этилади. Мақолаларни танлаб олиш мезонлари ОАК талабларидан келиб чиқиб белгиланади.

 

Ушбу ИЛМ ФАН ВА ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ” журналининг 2019  йил 1-сонида

К.Шадиметовнинг  “Маҳалла йиғинларида ижтимоий инновацияларни қўллаш” номли мақоласи  илк бор чоп этилди.

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда “Илм-фан ва инновацион ривожланиш” илмий журнали ташкил этилганлигининг уч йиллиги муносабати билан тадбирни очилиши. Тадбирни Инновацион ривожланиш вазирлиги илмий котиби Ноибахон Мамадалиева олиб борди. 

Республикамизда илм-фан, миллий иқтисодиёт, сиёсат ва таълим тизими ривожланишига кўмаклашаётган, мамлакатимизнинг бир гуруҳ олимлари, мутахассислари, докторантлари, мустақил тадқиқотчилари ва ОТМ профессор-ўқитувчиларининг изланишларнинг илмий аҳамияти, қайд этилиб,  “Илм фан ва инновацион ривожланиш  журнали саҳифаларида илмий мақолалари билан фаол иштирок этганлиги учун ТАШАККУРНОМА билан эътироф этилди.

Уни Инновацион ривожланиш вазирлиги илмий котиби Ноибахон Мамадалиева олиб топширди.. 

 

Ушбу “ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ” илмий журналининг  07.2020 й.  3-сонда К.Шадиметовнинг “ИСПОЛЬЗОВАНИЕ БИОЛОГИЧЕСКОГО СЫРЬЯ ДЛЯ ПРОИЗВОДСТВА ЭНЕРГетических РЕСУРСОВ”   мақоласи чоп этилди.

 

К.Шадиметов ушбу “Илм-фан ва инновацион ривожланиш” илмий журнали саҳифаларида илмий мақолалари билан фаол иштирок этганлиги учун ТАШАККУРНОМА билан тақдирланди (расмда).

Ушбу мақола тўлиқ матнда журнал саҳифасида ифода этишнинг имкони йўқлиги учун, уни Камолжон Шадиметов, кенгайтирилган ҳолда, “Ўзбекистонда биоэнергетикани инновацион ривожланиши” деб номланган китоби орқали чоп этди. Ушбу китобининг бир нусхасини тадбирда муаллиф  томонидан Инновация ривожланиш вазирлигига “совға” тарзида вазирлик илмий котиби Ноибахон Мамадалиевага тақдим этди (расмда).

Ўзбекистонда биоэнергетикани инновацион ривожланиши” деб номланган  китобнинг муқоваси. Унинг электрон  варианти Ўзбекистон энергетика вазирлининг ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИ БЎЙИЧА АХБОРОТ ПОРТАЛИга ( E-mail: info@minenergy.uz) қўйилган.

 

К.ШАДИМЕТОВ

и.ф.н. академик

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+