Янгиликлар 325
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг 2022 йилги Устав фаолиятини молиялаштириш учун ажратилган давлат маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағларининг ижроси ва 2023 йил бюджетининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида
Партиянинг 2022 йил бошига маблағлар қолдиғи 517 306 минг сўм бўлиб, 2022 йил давомида партиянинг ҳисоб рақамларига жами 16 млрд 225 млн 080 минг сўм маблағ келиб тушди. Шундан, 14 млрд 575 млн 565 минг сўми партия Устав фаолиятини молиялаштириш учун ажратилган бюджет маблағлари, 16 млн 900 минг сўми халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлигига бўшаб қолган ўринларга қайта сайловларда иштирок этиш учун ажратилган маблағлар, партия аъзолик бадалларидан 1 млрд 251 млн 889 минг сўм, ҳомийлик, хайрия тушумларидан 352 млн 400 минг сўм, бошқа тушумлардан 27 млн 546 минг сўм ҳамда пенсия ҳисоб рақамига 780 минг сўм ҳисобланади.
2022 йилда жами 16 млрд 228 млн 418 минг сўм маблағ харажат қилинди. Шундан 2022 йилда қуйидаги йўналишлар бўйича маблағлар сарфланди:
- иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳамда иш берувчининг ажратмалари – 14 001 843 минг сўм;
- хизмат сафари харажатлар – 72 965 минг сўм;
- дастурий вазифалар билан боғлиқ харажатлар – 844 810 минг сўм;
- асосий воситалар бўйича харажатлар (партияга оид) – 39 207 минг сўм;
- товар-моддий захираларига харажатлар (партияга оид) – 80 454 минг сўм;
- коммунал хизматларига харажатлар – 165 424 минг сўм;
- телефон, телекоммуникация ва ахборот хизматлари – 131 201 минг сўм;
- ёнилғи ва ЁММ харажатлар – 136 790 минг сўм;
- ижара харажатлари – 452 936 минг сўм;
- сақлаб туриш ва жорий таъмирлашга харажатлар (компьютер, мебель, автоулов ва бошқа техника таъмири) – 149 558 минг сўм;
- сайловларда иштирок этиш учун – 16 900 минг сўм;
- тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга доир харажатлар – 0 сўм;
- бошқа харажатлар (обуна, техосмотр, суғурта, банк хизматлари ва бошқа харажатлар) – 135 525 минг сўм;
- бошқа ҳисобварақлардаги пул маблағлари (пенсия факат) – 780 минг сўм ҳамда давлат бюджетига қайтарилган маблағ 25 минг сўмни ташкил қилди.
2023 йил 1 январь ҳолатига 513 968 минг сўм маблағ қолдиқ қолган.
Партиянинг ўз фаолиятидан олинган даромадлари 2022 йилда 1 млрд
631 млн 835 минг сўмни ташкил этган бўлиб, улардан 1 млрд 251 млн
889 минг сўми аъзолик бадалларидан шаклланган.
2022 йил давомида партиянинг бюджет ҳисоб рақамига партия устав фаолиятидаги вазифаларни молиялаштириш учун жами 14 млрд 575 млн 565 минг сўм маблағ келиб тушди. Шундан 14 млрд 315 млн 664 минг сўм маблағдан тасдиқланган сметага асосан мақсадли фойдаланилди ва йил якуни бўйича 259 млн 901 минг сўм бюджет маблағлари иқтисоди юзага келди.
Партиянинг 2023 йилдаги бюджети жами йил бошидаги қолдиқ маблағ билан биргаликда 18 млрд 865 минг сўмни ташкил қилиши кутилмоқда. Шундан 16 млрд 156 млн 896 минг сўм давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, 254 млн 067 минг сўм бюджетдан ташқари ҳисоб рақамдаги қолдиқ маблағлар, 1 млрд 300 млн сўм аъзолик бадаллари тушумлари, 259 млн 902 минг сўм 2023 йил 1 январь ҳолатига бюджет ҳисоб рақамдаги қолдиқ маблағлар ва 30 млн сўм бошқа тушумлардир.
2023 йилда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган харажатлар сметасининг асосий кўрсаткичлари қуйидагича тартибда молиялаштирилиши режалаштирилмоқда. Жумладан барча бўғинлардаги ижроия аппарати ходимларининг иш ҳақи, мукофот, моддий ёрдам, пенсия фонди билан боғлиқ харажатларга 12 фоиз ягона ижтимоий тўлов солиғи билан бирга 95 фоиз, коммунал хизматлар, партия мулкини сақлаш, ижара ва эксплуатация қилиш билан боғлиқ харажатларга
4 фоиз, бошқа харажатларга (дастурий вазифалар билан боғлиқ харажатлар, банк харажатлари ва бошқалар) 1 фоиз назарда тутилган.
2023 йилда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган харажатлар сметасининг асосий кўрсаткичлари қуйидаги тартибда молиялаштирилиши режалаштирилмоқда. Жумладан, бу миқдор барча бўғинлардаги ижроия аппарати ходимларининг иш ҳақи, мукофот, хизмат сафари, моддий ёрдам, пенсия фонди билан боғлиқ харажатларга 12% ягона ижтимоий тўлов солиғи билан бирга 40 фоиз, коммунал хизматлар, партия мулкини сақлаш, ижара ва эксплуатация қилиш билан боғлиқ харажатларга 15 фоиз, партиявий тадбирларни ўтказиш, шу жумладан партия фаолларини ўқитиш, давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказиш билан боғлиқ харажатларга 22 фоиз, асосий воситалар, жумладан, автотранспорт воситалари, оргтехника, алоқа воситалари, мебель жиҳозлари, товар-моддий бойликларни харид қилиш учун 16 фоиз, партия устав фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бошқа харажатларга 7 фоизни ташкил этади.
Фикрингизни қолдиринг