Янгиликлар 1463
Ўзбекистон – инсонлари қадр топган юрт
Мамлакатимизда инсон манфаатларини ҳимоялаш ва унинг ҳақ-ҳуқуқлари, эркинликларини таъминлашга кейинги йилларда алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Муборак Рамазон ойида “Меҳр-5” операцияси туфайли Сурия ҳудудидаги уруш бўлиб турган жойлардан 24 нафар аёл ва 69 нафар боланинг Ўзбекистонга қайтарилиши бунга яққол мисол.
Ватандошларимиз айрим зўравон кимсаларнинг даъвати билан ёт ғоя, нотўғри эътиқод сабаб адашиб ўзга юртларда қандай ҳаёт кечирганликларини, оғир шароитларда яшаганликларини эшитиб, тинчлик ва хотиржамлик хукмрон бўлган юртимизнинг қадрига етиб яшашимизнинг ўзи катта бахт эканлигини ҳис қилдим.
Шу ўринда, партиянинг “Биз вайронкор ғояларга қаршимиз” лойиҳаси давомида олиб бораётган саъй-ҳаракатларимиз ҳам ўсиб келаётган ёшларни турли салбий оқимларга қарши курашиш, уларнинг ёт оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, атрофда бўлаётган воқеа-ходисаларга даҳлдорлик ҳамда ватанпарварлик туйғусини шакллантиришда хизмат қилаётгани билан қувонарлидир.
Бир сўз билан айтганда, инсон айниқса, аёл киши учун ўз юртингда ота-она бағрида, хотиржам ҳаёт кечириб, севимли касбинг, фарзанд тарбияси билан шуғулланишдан ортиқ бахт йўқ.
Зеро, тинч-осуда ҳаётимизни қадрига етиб, шукроналик билан яшамоқ, Ватанимизни кўз қарчиғидай асраш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз эканини унутмаслигимиз керак.
Дилдора ИСКАНДАРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Урганч туман Кенгаши раиси,
депутатлик гуруҳи раҳбари
Фикрингизни қолдиринг