Янгиликлар 755
Ўзбекистон - ижтимоий ривожланиш остонасида
Юртимиз йилдан-йилга тараққий этиб, дунёнинг ривожланган давлатлари қаторига кириш арафасида. Ҳозирда юртимиз барча соҳада ўз ўрнига эга. Юртимиздаги барча йўналишлар жаҳон стандартлари асосида такомиллаштирилмоқда. Давлатимиз ҳам етакчи давлатлар қаторида турибди, десак адашмаймиз. Давлатимиз раҳбари чет эллик ташкилот ва корхона раҳбарлари билан доимий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиб келмоқда. Ҳар йили юртимизга кўплаб давлатлардан инвесторлар келишади ва ҳамкорликни йўлга қўйишади. Давлатимиз раҳбари чет эллик давлат раҳбарлари билан дўстлик алоқаларини йўлга қўймоқда, бу эса албатта юртимиз келажаги учун муҳим аҳамият касб этади. Ҳар йили юртимизга кўплаб чет эллик инвесторлар ва делегация раҳбарлари ташриф буюришади. Ютимизда ҳар йили давлатнинг ижтимоий иқтисодий аҳволини яна ривожлантириш мақсадида Тошкент халқаро инвестиция форуми ташкил этилди. Давлатимиз раҳбари форум доирасида энг биринчи Сингапур Республикаси Парламенти Спикери Сиа Киан Пенг ташриф буюрди. Ташрифи давомида ўтган бир йил давомида икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми, қўшма лойиҳалар сони, шу жумладан, тўқимачилик ва кимё, қишлоқ хўжалиги, логистика ва бошқа тармоқларда изчил ишлар олиб борилганлиги қайд этилди.
Шунингдек кадрлар тайёрлаш, инвестициялар, туризм ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ундан сўнг Давлатимиз раҳбари Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси Ақилбек Жапаровни қабул қилди. Ушбу қабул давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлари ўртасидаги дўстлик муносабатларини янада яқинлаштириш, ривожлантириш, савдо-саноат кооперацияси, энергетика, транспорт ва логистика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш соҳалари кўриб чиқилди . Қамбарота ГЕС-1 ва “Хитой – Қирғизистон - Ўзбекистон” темир йўлини қуриш лойиҳаларининг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди. Шундан сўнг Саудия Арабистони энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд бошчилигидаги делегация юртимизга ташриф буюрди. Ташриф давомида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, Ўзбекистонда устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, энергетика тармоғини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Форум доирасида “яшил” энергетика, инфратузилма, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларида 18 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича битимлар имзоланади. Ташрифлар давомида Давлатимиз раҳбари барча делегация раҳбарлари билан учрашиб, турли соҳаларда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди. Тадбирлар сўнгида барча делегация раҳбарлари ўз юртларига кузатиб қўйилди.
САБИНА АБДУРАХИМОВА,
“Адолат” СДП
Жиззах вилоят Кенгаши
Матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг