“Ўзбекистон Қаҳрамонлари” билан бир даврада

07.04.2022 11:04:07

Андижонда “Инсон қадри улуғланган юртнинг эртаси ҳам улуғдир!” шиори остида тадбир ташкил этилди. Улуғ айём кунларида ёзилган ифторлик дастурхони атрофида “Ўзбекистон Қаҳрамон”лари, нуронийлар ҳамда ижтимоий-иқтисодий, маънавий жабҳаларда ёш авлод вакилларига ўрнак бўлаётган кекса авлод вакиллари ҳамда ёшлар жам бўлдилар.

ифтор3

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимиз ободлиги, иқтисодий салоҳиятини юксалтириш борасидаги фаолиятлари, эзгу ишлари билан кўпчиликка ибрат ва намуна бўлаётган «Ўзбекистон Қаҳрамон»лари Қобилжон Обидов, Камолиддин Ғопиров ва ҳозирда орамизда бўлмасада фаолиятлари ибрат бўлаётган Сиёсатхон Абдуллаева, ҳамда Таваккал Топволдиев каби жасорат соҳибларининг катта хизматлари ҳақида сўз юритдилар. Шунингдек, кексаларга ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш маънавий ҳаётимизнинг том маънода ажралмас қисмига айланганлиги тилга олинди. Бу ўз ўрнида ёшларнинг тарбиясида муҳим аҳамият касб этади.

Дурдонабегим Зайнобиддинова, “Ёш адолатчи”, Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси:

-Албатта кексаларнинг ҳаёт йўли биз ёшлар учун ибрат мактаби. Уларнинг ўғитлари тўғри йўлга, изланишга бошлайди. Айниқса, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшган “Ўзбекистон Қаҳрамонлари” билан қанча фахрлансак оз.  

Ватан, унинг келажагини мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар даврага янада файз киритди. Ватан тараққиёти, тинчлик ва келажак мавзусидаги суҳбатларда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб топдилар.

Зухриддин Умрзоқов,

“Адолат” СДП Андижон шаҳар Кенгаши фаоли.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+