Янгиликлар 1221
“ Ўзбекистон республикаси Конституциясига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини умумхалқ мухокамаси Янгиҳаёт туманида
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган кенг кўламли вазифалар, халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби мақсадлар мамлакатимиздаги туб ислоҳотларга мос янги конституциявий-ҳуқуқий маконни яратиш заруратини юзага келтирганлиги ўтган давр мобайнида жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий- ижтимоий ва маданий ҳаётида туб ўзгаришлар бўлди. Бу эса Бош қомусимизда "Янги Ўзбекистон - ижтимоий давлат" тамойилларини мустаҳкамлаш, турли ислоҳотлар жараёнида инсон манфаатлари бош мезон бўлишини таъминлаш, хусусий мулк дахлсизлигини, ерга эгалик қилиш ҳуқуқини, фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини конституциявий даражага кўтариш, давлат ҳокимияти асосларини такомиллаштириш мақсадида Конституциявий комиссия томонидан аҳоли фикр ва таклифларини қабул қилиш ишлари тизимли йўлга қўйиш мақсадида, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Агзамова Гулрух Анваровна, ўз сайлов округида туман рахбарияти бошчилигида Ал-Фарғоний, Виқор, Дўстлик, Иқбол, Йўлдош, Файзли, Чароғон, Чорбоғ, Навқирон, Ёрқинҳаёт, Ибрат Олчазор маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда фуқаролар ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Натижада, юртимизда олиб борилаётган Конституциявий ислоҳотларда нафақат олимлар, ҳуқуқшунослар, мутахассислар, балки фуқароларнинг ўзи ҳам бевосита иштирок этмоқда.
Билдирилган таклифларнинг таҳлили халқимизнинг мамлакатда бўлаётган кенг кўламли ўзгаришларга бефарқ эмаслигини, фуқаролар ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлишга интилаётганлигини кўрсатмоқда.
Шохруҳ ШОМУРОДОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик
палатаси депутати ёрдамчиси
Фикрингизни қолдиринг