Янгиликлар 531
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳам Бош қомусимизнинг аудио китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Бугун янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси умумхалқ референдуми асосида қабул қилинганлигининг 1 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида партиямиз томонидан яратилган Конституциямизнинг аудио китоби тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова йиғилганларга партия ташаббуси билан яратилган Бош қомусимизнинг аудио китоби аҳолининг кенг қатлами учун мўлжалланган бўлиши билан бир қаторда давлат бошқаруви тизимида фаолият юритаётган кадрларнинг меҳнат фаолияти ва малакасини оширишда яқин кўмакчи бўлишини таъкидлаб ўтди. Қолаверса, ушбу жараёнда партия раҳбари академия ректори Адҳам Бекмуродовга мазкур аудиокитоблар тўпламини топширди.
Академия ректори партия ташаббуси билан яратилган Асосий қонунимизнинг аудио китоби жамиятимизда ҳуқуқий саводхонликни оширишда ижобий самара беришини алоҳида эътироф этиб, партия томонидан тақдим этилган аудио китоблар келгусида академия ахборот-ресурс марказига жойлаштирилиши ва ушбу муассаса тингловчиларига ўқув ва меҳнат фаолиятларида асқатишини айтиб ўтди.
"Адолат" СДП
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг