Ўзбекистон – ШҲТ: иқтисодий соҳадаги ҳамкорликни кучайтириш масаласи

17.11.2020 16:11:26

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, кўплаб муҳим йўналишларга ўз эътиборини қаратди ва 5 та муҳим масалани илгари сурди.

Биринчидан, иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш масаласи;

Иккинчидан, пандемия рақамлаштириш жараёнини тезлаштирганлиги ва ахборот технологиялари иқтисодий ўсиш “драйвери”га айлантириш;

Учинчидан, бугунги шароитда биргаликда саъй-ҳаракатларни аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартиришга йўналтириш;

Тўртинчидан, мамлакатлар ўртасида аҳоли соғлигига хавф туғдираётган янги хатар ва таҳдидларга биргаликда қарши курашиш кўламини кенгайтириш;

Бешинчидан, бугунги шароитда авж олиб кетаётган терроризм, экстремизм ва наркобизнес таҳдидларига ҳамкор ташкилотларнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш.

Маълумки, бутун дунё бугунги коронавирус пандемиясидан жабр кўрмоқда. Аҳамиятли жиҳати, давлатимиз раҳбарининг саъй-ҳаракатлари асосида юртимиз аҳолиси бу синовни ҳам сабр-матонат билан енгиб ўтмоқда. Кўпгина давлатларнинг иқтисодий ўсиши салбий тарафга кетаётган бир вақтда, мамлакатимизда юритилаётган узоқни кўзланган, оқилона сиёсат сабабли  аҳолининг эҳтиёжманд қатлами аҳволи назоратга олинган. Бундан ташқари, жорий йилда  “Сардоба” воқеаси, Бухоро вилоятидаги кўнгилсизликлар ҳам халқимиз бошини эгмади ва халқимиз ушбу кулфатларни бирдамлик, сабр-матонат, ҳамжиҳатлик  билан енгиб ўтди десам янглишмайман.

Шу боисдан ҳам давлатимиз раҳбарининг ушбу саммитдаги нутқи орқали барча халқлар, юқори ташкилот вакилларини бирдамликка чақирган десак тўғри бўлади. Биргина, Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг бугунги шароитда авж олиб кетаётган терроризм, экстремизм ва наркобизнес таҳдидларига ҳамкор ташкилотларнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш, ахборот маконидаги хатар ва таҳдидларга қарши курашиш борасидаги қўшма чора-тадбирларни келишиш зарурлиги борасида илгари сурган таклифлари бунинг яққол намунасидир. Шундай шароитда ҳам юртбошимиз ёшлар келажагини ҳамкорликда “чиройли қуришга”, “қутқариш”га чақирмоқда.

Давлатимиз раҳбари пандемия шароитида савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантиришга янги, шу жумладан “ностандарт” ёндашувларни биргаликда ишлаб чиқишни таклиф этди. 

Унинг таъкидлашича, ушбу дастурлар Савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурини амалга ошириш бўйича ШҲТ режасининг асоси бўлиши лозим.

Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорлик дастурини амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳаётий муҳим аҳамиятга эга эканлигини ҳам таъкидладилар.

Эътиборли жиҳати, давлатимиз раҳбари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида нутқ сўзлаб, анжуман иштирокчиларини давримизнинг оғриқли нуқталарига эътиборини қаратгани, ушбу ташкилотга аъзо давлат раҳбарларининг ижобий хулосаларига сабаб бўлди. Бу эса мамлакатимизни жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни тоборо юксалиб бораётганидан дарак беради.

 

   Муталлиб Рахимов,

Халқ депуталари Иштихон туман кенгаши депутати,

депутатлик гуруҳи раҳбари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+