Ўзбекистон шу кунларда муҳим сиёсий тадбир - Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қизғин тайёргарлик кўрмоқда

01.07.2021 12:07:21

Шу муносабат билан бугун Гулистон шаҳрида “Президент сайловининг конституциявий-ҳуқуқий асослари: Ўзбекистон ва хориж мамлакатлар тажрибаси” мавзусида онлайн ва офлайн шаклда халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Мазкур конференция Ўзбекистон Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти, Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази ва Барқарор ривожланиш маркази ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилган.

Халқаро конференцияда парламент, суд тизими, Марказий сайлов комиссияси, мамлакатнинг етакчи илмий-таҳлилий марказлари, сиёсий партиялар, фуқаролик жамияти институти вакиллари, шунингдек, БМТ Тараққиёт дастури, Парламентлараро Иттифоқ, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Бюроси ва Тошкентдаги дипломатик корпус вакиллари иштирок этмоқда.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+