Янгиликлар 1297
Ўзбекистон тараққиётида Парламентдаги аёлларнинг роли
Пойтахтимизда “Ўзбекистон тараққиётида Парламентдаги аёлларнинг роли” мавзусидаги иккинчи форум бўлиб ўтди. Тадбир Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича Республика комиссияси, Сенатнинг хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ҳамда ЕХҲТ билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Унда сенаторлар ва депутатлар, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, “Ёшлар парламенти” аъзолари, давлат органлари ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари, халқаро ташкилот ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Олий Мажлис Сенати раиси т.Нарбаева нутқ сўзлаб, сўнгги йилларда мамлакатимизда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар яратиш, жамият ва давлат ишларини бошқаришда уларнинг тўлақонли иштирок этишини таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтди.
Бугунги кунда Парламентда хотин-қизлар сони БМТ томонидан белгиланган тавсияларга мос даражада бўлиб, 32 фоизни ташкил этмоқда. Хотин-қизларнинг бошқарув лавозимидаги улуши 27 фоиз, сиёсий партияларда эса 44 фоизга етган. Бу эса жонажон Ватанимизда хотин-қизларга алоҳида эътибор билан қаралаётганлиги ва шу ўринда юртбошимизнинг қўллаб-қувватлаётганликлари сабабли десак, муболаға бўлмайди. Буни биз Парламентлараро иттифоқнинг 2021 йилги “Сиёсатдаги аёллар” халқаро рейтингида Ўзбекистон хорижий мамлакатлар орасида 45-ўринни эгаллаб, ТОП-50 таликдан жой олганлигидан билишимиз мумкин.
Республикамизда гендер тенглик масалалари бўйича амалга оширилаётган ишлар тахсинга лойиқдир. Бу жиҳатлар ҳар бир Ўзбекистонда истиқомат қилаётган хотин-қизларимиз ҳаётида ўз ифодасини топмоқда.
Биз Маҳаллий Кенгашлар депутатларидан талаб эса жонажон халқимизни қийнаётган муаммоларни ўрганиб, уларни ҳал қилинишида бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилишдир.
Озодахон ДАДАЖОНОВА,
Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутати.
Фикрингизни қолдиринг