«Ўзбекистон умумий уйимиз» — ўзбек ва тожик муносабатлари

22.07.2024 15:07:19

Азал-азалдан тожик ва ўзбек халқларининг яшаш шароити, урф-одатлари, турмуш тарзи бир-бирига ниҳоятда яқин. Ўзбек ва тожик халқлари икки тилда гаплашадиган бир халқ. Бу икки халқнинг ўтмишда биргалашиб, ўз озодлиги, эрки учун курашгани, ўлмас меъморий ёдгорликлари ва санъат дурдоналарини яратгани тарихдан маълум.

30 июль – Халқлар дўстлиги куни арафасида Бухоро шаҳрида жойлашган «Варахша» МФЙда «Адолат» СДП Бухоро шаҳар Кенгаши, Тожик миллий маданий маркази ҳамкорлигида «Ўзбекистон умумий уйимиз» мавзусида маънавий маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Кенгаш вакиллари, депутатлар, тожик миллий маркази ходимлари, жамоатчилик иштирок этди.

Тадбирни партиянинг Бухоро шаҳар Кенгаши раиси А.Аҳмедов очиб бериб, мамлакатимизда ўзбек-тожик халқларининг миллатлараро бағрикенги, яқин қардошлик ришталари мустаҳкамланиб бораётганлигига тўхталди. Шунингдек Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дипломатик алоқалар, яқин қўшничилик муносабатлари такомиллашиб, стратегик шериклик ва товар айрибошлаш ҳажми ўсаётганлигини таъкидлади.

Шу билан бир қаторда Ўзбекистонда 1,8 миллионга яқин тожик миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилмоқда, мамлакатимиз ривожига катта ҳисса қўшмоқда. Кейинги йилларда икки давлатнинг маданий соҳадаги ҳамкорлик ва муносабатларнинг янги босқичга кўтарилмоқда.

Миллатлараро тотувликни ўзида мужассам этган ушбу тадбир қардошларимиз қалбида ўзгача хушнудлик кайфиятини бахш этди.

Тадбир якунида иштирокчиларга халқ депутати Бухоро шаҳар Кенгаши депутати А.Аҳмедов томонидан партиянинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Моҳигул Раҳимқулова,
«Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши
матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+