“Ўзбекистоннинг келажагига бефарқ эмасман!”

20.09.2021 19:09:08

Шу эзгу ғоя остида, Жарқўрғон туманидаги “Истироҳат боғи”да  Ўзбекистон “Адолат” СДП Жарқўрғон туман Кенгаши томонидан маънавий-маърифий  тадбир ташкил қилинди.

Тадбирда партия вилоят Кенгаши, туман Ёшлар ишлари агентлиги, БПТ фаоллари, вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, маданият соҳаси вакиллари, кенг аҳоли қатлами вакиллари, туман ёшлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. 

Дастлаб тадбирда сўзга чиққан партия фаоллари томонидан мустақиллик йилларида  мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва кейинги йиллардаги устувор вазифалар ижроси ҳамда Янги Ўзбекистонимизни барпо этиш, халқимизнинг келажагини яшнатиш ва турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги олиб борилаётган улкан ўзгаришлар ҳақида сўз юритилди. Шундан сўнг бўлажак сайловлар, партиямизнинг айни кунлардаги фаолияти ҳақида сўз юритилди. Мазкур ишлар жараёнида албатта  “Адолат” СДПнинг ўрни ҳам беқиёс экани эътироф этилди.

Абдурашид Артиков, Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутати:

- Айтиш керакки,  Мустақиллик - мамлакатимиз ҳаёти ва тақдирида туб бурилиш ясаган, моҳиятан – Озодлик ва Ҳурлик, Ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи,  мазмунан – Тинчлик ва фаровонлик,  бунёдкорлик ва яратувчилик ғояларини ўзига мужассамлаштирган  улуғ тарихий воқеадир. Чунки, айнан мустақиллик йилларида, айниқса, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ҳаётга жорий этиш асосида мамлакатимизнинг сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаёти тубдан ўзгарди. Атрофимиздаги улкан бунёдкорлик жараёни, одамлар дунёқарашида аксини топаётган ҳаётий ўзгаришлар ҳар қандай партия фаолини  беихтиёр мушоҳадага ундайди.

Бугунги кунда партия инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, эҳтиёжлари ва манфаатлари йўлида сидқидилдан хизмат қилиш,  жамиятимизнинг барча фаол қатламларини партия ғоялари атрофида бирлаштирган ҳолда юртимиздаги ҳар бир инсон фаровонлигини таъминлаш, Учинчи Ренесанс пойдеворини қуриш борасидаги улкан ишларга муносиб ҳисса қўшишни ўз олдига устувор вазифа сифатида қўйган. Ана шундан келиб чиқиб, Жарқўрғонда бўлиб ўтган оммавий тадбирда  сўнгги беш йилда халқимиз ҳаёти ва юрт тараққиётини мутлақо янги босқичга олиб чиққан ислоҳотларнинг мазмун моҳияти, “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғояда бутун мазмуни ўз аксини топган кенг кўламли янгиланишлар натижаларини аҳолимизнинг турли табақалари, жумладан, ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш, ушбу жараёнларда партиянинг иштирокини кўрсатиш каби эзгу ғоялар мужассам эди.

Тадбирда туман Маданият уйи санъаткорлари ижросидаги куй-қўшиқлар  барчанинг қалбига шукуҳ ва кўтаринки кайфият бахш  этди.

Тадбир доирасида “Сайлов қонунчилиги”, “Мен сайловда биринчи бор қатнашаман” мавзуларида акция ўтказилди.Турли хил интерактив ўйинлар, совринли викториналар ўтказилди. Энг фаол иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 

Мазкур тадбир ана шундай кўтаринки руҳ билан ўтди. Аҳамиятлиси, тадбир иштирокчилари тинчлик ва аҳиллик, бунёдкорлик ҳукм сурган юрт аҳлининг - “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик”, деган эзгу нияти, албатта, амалга ошишига тўла ишонч ҳосил қилдилар.

 

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот котиби

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+