Ўзгартириш ва қўшимчалар барчага муҳим имкониятлар яратади

28.01.2021 15:01:23

Бугунги кунда мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш мамлакат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида кечаётган ислоҳотларда фуқаролар фаоллигини ошириш аҳамиятли масала ҳисобланади.

«Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси билан танишар эканман, унинг ҳар томонлома пуҳта ўйланган, мамлакатимиз фуқароларимизга қўлай шароитлар яратиш, жаҳон ҳамжамиятида мамлакатимиз обрўсини ошириш билан боғлиқ таклифлар жой олганлигидан мамнун бўлдим.

2019 йилда бўлиб ўтган сайловларда номзод сифатида иштирок этар эканман, қишнинг қисқа кунида барча зарурий чора-тадбирларни кўнгилдагидек ўтказиш қийинлигини сездим.

Базида ишончли вакил, базида ўзимиз шамоллаб қолган пайтларимиз бўлган, фуқароларимизда ҳам шундай.

Тадбирлар ўтказиш, тарғибот материалларини тарқатиш анча қийин кечган.

Эндиликда сайловлар октябрь ойида ўтса, сайлов жараёнининг барча иштирокчиларининг сайловни байрамона кайфиятда, янада юксак фаоллик билан ўтказишига катта имконият яратади.

Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида, ҳарбий қисмларда ташкил этилган сайлов участкаларини кузатувчилар ўз ташрифи ҳақида камида 3 кун олдин хабардор қилиш тартиби ҳам муҳим янгилик, сабаби ушбу ўринларнинг ўзига яраша тартиб-қоидалари бор.

 “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги Қонун Сайлов кодекси билан мувофиқлаштирилиб, парламент ва маҳаллий вакиллик органларига сайловлар билан тенг равишда Президентлик сайловларини ҳам давлат томонидан молиялаштириш тартиби белгиланиши ҳам сайлов кодекси билан ушбу қонуннинг ўзаро мувофиқлигини таъминлайди.

 

Султан КАМАЛОВ,

Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+