Янгиликлар 1944
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!
Бутун жаҳон аҳли хавфли пандемия даврини бошидан ўтказмоқда ва сўнги пайтларда вирус хавфи ҳалигача Европа давлатларида асосий муаммо сифатида турганлиги аён бўлмоқда.
Мазкур тожли вирус бизнинг ҳам юртимизни четлаб ўтмади, қанчадан-қанча инсонларнинг саломатлигига қимматли умрига шикаст етказди, айримларни эса бевақт орамиздан олиб кетди. Мана қарийб бир ярим йилки, дунё давлатлари қаторида Ўзбекистонда ҳам пандемия чора-тадбирлари тўхтатилгани йуқ, бу дегани кўринмас балонинг халқимиз саломатлигига бўлган хавфи кузатилётганидан далолатдир.
Олидинига бу хафни барча юртдошларимиз тўғри қабул қилди ва давлат сиёсати ҳам инфекцияни тарқалишининг олдини олишга, инсон саломатлигини асрашга қаратилди. Халқимиз қатъий карантин қоидаларига амал қилиб, яъни оралиқ масофа, дезинфекция, тиббий ниқоб воситаларидан фойдаланган ҳолда, жамиятимиз ва оилаларимизгача келган ушбу офат билан оқилона кураш олиб борди.
Биз барчасига ўргандик, ёдда сақладик, амал қилдик ва ўзимизга яқин инсонларнинг саломатлигига бефарқ бўлмаган ҳолда уларнинг умрига хавф солувчи кўринмас офатни яқинлаштирмаслик учун бирга харакат этдик.
Эндиликда яқин кунлардан буён мазкур янги вирус аломатлари юртимиз аҳолиси орасида кузатила бошлади ва касалликка қарши аҳолини тизимли эмлаш яни вакцинация ишлари ҳам ўз вақтида ишга тушди. Вакцинацияни энг аввало аҳолининг ёши катта қатламидан бошланиши бежизга емас уларнинг касалликни қабул қилиш холати юқори туради.
Лекин айрим инсонлар буни салбий қабул қилган ҳолда вакцинациядан ўтишдан бош тортганлари ва касаллик аломатлари айнан аҳолининг мазкур қатламида кузатилаётганини кўришимиз мумкин.
Ҳозирги кунда барчага сир эмас, яқин бир йил олдинги ҳолатларни унитиб кетгандаймиз. Тиббий ниқоб ва оралиқ масофани сақлаш эндиликда бизга ҳожати йўқдек, бефарқ ҳаракатланишни бошладик. Лекин, бундай тартиблар давлатимиз томонидан бежизга ўрнатилмаган, сабаби хавф-хатар ҳали ёнимизда уни ўзимиз билмаган ҳолда юқтириб, касалликни ташувчисига айланиб қолмайлик. Зеро, сиз ва бизнинг саломатлигимиз эртанги авлод ва давлатимизнинг таянчи ҳисобланади. Шундай экан, карантин коидаларига амал қилиб оила аъзоларингиз ҳаётига масъулиятли бўлган ҳолда, ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг!
Бугун барча одам оламни асраш учун, бутун олам эса одамни асраш учун курашмоқда, бефарқ бўлмайлик азизлар!
Нурсултан КУЗЕНБАЕВ,
Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгаши депутати
Фикрингизни қолдиринг