Пандемия даврида халқаро ҳамкорлик зарур

30.09.2020 17:09:34

Коронавирус бутун дунё халқларига жиддий ташвиш келтирди. Шу туфайли Бош Ассамблеянинг етмиш бешинчи сессияси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тарихида биринчи марта  бутунлай  янги шаклда – онлайн мулоқот тарзида бўлиб ўтди.

Бундай глобал фалокат сайёрамизда сўнгги юз йилда кузатилмаган эди. Бу офат бутун инсониятнинг заиф жиҳатларини яққол кўрсатди. Ҳозирги таҳликали  ва мураккаб вазият Ер юзидаги барча давлатлар ва халқлар ўзаро боғлиқ эканини, ўртамизда мунтазам мулоқот, ишонч ва яқин ҳамкорлик ўта муҳимлиги исботланди.

Шу йўлда барчамиз ҳукуматлар, парламентлар ва фуқаролик жамиятларининг ўзаро саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, умумий масъулият тамойилларини мустаҳкамлаш, халқаро шерикликни ривожлантириш Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мақоми ва салоҳиятини ошириш, ваколатларини кенгайтириш лозимлигини англадик.

Муҳтарам Президентимиз ўз  нутқида алоҳида таъкидлаганидек, “Мақсадимиз  ҳар бир инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини, саломатлигини ва фаровонлигини  таъминлайдиган адолатли глобал  тизимни биргаликда   яратишдир”. Ана шундай  умуминсоний  фазилатларни илгари сурган давлатимиз раҳбари “Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий  мажбуриятлари туғридаги халқаро кодексни” ишлаб чиқишни таклиф этди. Ушбу ҳужжатда ҳар бир давлатнинг  ўз фуқаролари ва халқаро ҳамкорлари олдидаги мажбуриятлари акс эттирилади.

Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятнинг пандемияга қарши самарали курашиши бўйича ҳаракатларини, зарур дори-дармон ҳамда вакциналар ишлаб чиқиш  ва улардан кенг фойдаланишга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлайди.

Хулоса ўрнида  айтиш мумкинки, ҳақиқатдан ҳам бугунги кунда Ўзбекистон  жаҳоннинг  барча мамлакатлари  билан кенг кўламли ва ўзаро манфаатли шерикликни, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва  унинг институтлари  билан амалий мулоқотни  ривожлантириш учун доимо тайёр.

                                                                           Азима ЗАЙНУДДИНОВА,

         Ўзбекистон “Адолат” СДП

         Қашқадарё вилоят Аёллар Қаноти Кенгаши раиси

      

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+