Янгиликлар 1946
Пандемия шароитда таълим муассасаларидаги таҳсил сифати ўрганилди
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши ва маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатларидан тузилган ишчи гуруҳлар томонидан пандемия шароитда таълим муассасаларидаги таълим сифати ҳамда онлайн режимининг самарадорлигини аниқлаш мақсадида ўрганишларолиб борилди.
Вилоятдаги МТТ, умумтаълим мактаблари ҳамда ОТМларидаги ўрганишлар асосида қуйидаги хулосалар берилди:
- Вилоятда ва унинг чекка ҳудудларида яшаётган талабалар, ўқувчилар онлайн таълим олишлари учун зарур бўлган мунтазам электр токи билан таъминламаган;
- Вилоятда ва унинг чегара ҳудудлари – Ўзбекистон тумани, Қувасой шаҳри, Фарғона, Риштон ва Сўх туманларида интернет сифати ва тезлигининг пастлиги;
- ОТМларида онлайн дарсларни ташкил қилиш бўйича ўқитувчиларда онлайн таълимга оид билим кўникмаларининг камлиги, нафақа ёшидаги устоз-профессорларда янги замонавий платформаларда ишлаш бўйича билим етишмаслиги;
-Онлайн таълим тизими бўйича Олий таълим вазирлигининг ягона онлайн назорат тизимининг йўлга қўймаганлиги;
- Чекка ҳудудларда (Сўх, Ёзёвон, Қўштепа, Ўзбекистон, Фурқат туманлари) яшовчи ОТМ талабаларининг онлайн таълимга моддий ва маънавий жиҳатдан (замонавий интернетда ишлашга мослашган телефонлар йўқлиги, сотиб олишга пули йўқлиги, янги платформаларни тушунмаслиги) тайёр эмаслиги;
- ОТМларда жорий йилда ўқишга қабул қилинган талабалар кескин сонини ортиб кетиши ва ўқишни кўчириб келган талабаларни ўқишга қабул қилиниши натижасида ОТМнинг ягона таълим порталида юклама ортиб кетиш ҳолатлари мавжуд.
Онлайн (масофавий) дарсларни моддий-техник таъминлаш бўйича юзага келган қийинчиликлар:
- ОТМларда ва умумтаълим мактабларида онлайн таълимга мослаштирилган АКТ марказларининг ҳозирги талабга жавоб бермаслиги;
- Мавжуд АКТ хоналари сиғим ва моддий-техник жиҳатдан тўлиқ жиҳозланмаганлиги (мониторлар ва камералар русуми эскирган).
Онлайн (масофавий) дарсларнинг сифати юзасидан ота-оналар томонидан билдираётган эътирозлар. Таълим сифатини назорат қилиш бўйича қилинаётган ишлар:
- Чекка ҳудудларда (Сўх, Ёзёвон, Қўштепа, Ўзбекистон, Фурқат, Қува туманларида) яшовчи ота-оналар онлайн таълимда берилган топшириқларни фарзандлари билан бажаришлари учун электр токи билан узлуксиз таъминланмаганлиги;
– Айрим ҳолларда умумтаълим мактаблари ўқитувчилари онлайн дарс машғулотларини визуал ёки аудио шаклларида ўқучиларга етказиб бермай телефон орқали топшириқларни расмга олиб телеграм гуруҳлар орқали ташлаб беришлари натижасида ўқувчилар билан фақат ота-оналар шуғулланиши.
Умумтаълим мактабларида ўқувчилар учун Ўзбекистон телевидениеси орқали ташкил қилинаётган телевизион дарслар, уларнинг самарадорлиги бўйича берилаётган баҳо ва билдирилаётган фикрлар:
- Умумтаълим мактабларида ўқувчилар учун Ўзбекистон телевидениеси орқали ташкил қилинаётган телевизион дарслар ҳудудий телевидениеларда ҳам вилоят таълим бошқармалари мутасаддилари, экспертлари, мутахассислар таклифлари асосида инновацион тарзда ташкил этилиши.
Пандемия бундан кейин ҳам давом этган тақдирда онлайн (масофавий) дарсларни ташкил этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифлар.
– Республика миқёсида ягона онлайн ўқитувчи дастурини яратиб, мазкур платформага танлов ва юқори коофицентларда тўланадиган иш ҳақи эвазига энг сифатли ва инновацион услубда ишланган дарс машғулотларини жойлаш зарур.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят
Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг