Янгиликлар 3220
Партия етакчиси бемор болажанлар учун қон топширди
17.06.2020 18:06:49
Аввал хабар берганимиздек, Хоразм вилоят Қон қуйиш марказида партия ташаббуси билан ҳар йил анъанага айланган "Бор меҳримиз сенга, болажон" беғараз донорлик акцияси юртдошларимиз томонидан илиқ кутиб олинмоқда. Бир неча кун олдин бошланган акциямиз кўтаринкилик билан ўтказилмоқда.
Бугун партия Хоразм вилоят Кенгаши раиси, вилоят Онкология маркази директори Тохир Палванов ҳамда Онкология марказидаги БПТ аъзолари қон топширишди. Топширилган қонлар тўғрисидаги маълумотномалар вилоят кўп тармоқли болалар шифохонаси Гематология бўлимида доваланаётган болажонларга тақдим этилди.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг