Янгиликлар 586
Партия етакчиси маҳалла ёшлари билан
Кейинги йилларда республикамизда ёшларга бўлган эътибор янада ортди. Улар билан ишлашда янгича тизимнинг жорий этилгани муаммолар ечимига йўл очмоқда. Аниқроғи, келажагимиз эгаларини қийнаётган ҳар қандай муаммо яшаш жойида-маҳаллада ҳал этиляпти.
Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши раиси Мадаминжон Мадазимов айни шу мақсадда Мархамат туманидаги «Қовунчи» маҳалласида бўлди. Мазкур маҳалла ёшлари билан учрашув аввалида Ёшлар сиёсати, давлатимиз томонидан уларга яратилган имкониятлар ва қонунчилигимиздаги ўзгартиришлар юзасидан тушунча берилди. Йигит-қизларнинг ўқиши ва касб-ҳунар эгаси бўлишига алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳамда мавжуд имкониятлар таъкидланди. Амалга оширилаётган Давлат дастурлари, уларда кўзда тутилган мақсад ва вазифалар эртамиз эгаларини ҳаётда ўз ўрнини топишига хизмат қилишлиги атрофлича тушунтирилди.
Маҳаллада 26 нафар йигит-қиз билан алоҳида ишлаш кўзда тутилган. Партия етакчиси уларнинг ҳар бирини бугунги ҳаётини ўрганди ва суҳбатлашди. Айни кунларда хорижий давлатларда меҳнат қилаётган 5 нафар ёшнинг ота-оналари билан учрашди. Ўз ўрнида улар билан онлайн мулоқотда бўлиб, муаммоларини тинглади ва ўз тавсияларини берди.
Мадаминжон Мадазимов, Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши раиси:
-Маҳалла ёшлари биз учун бегона эмас. Улар Ўзбекистоннинг эртаси, яратувчилари. Давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган Ёшлар сиёсатини маҳаллада амалга ошириш ҳаракатидамиз. Бандлигини таъминлаш, билим олиши ва касб эгаллашлари доим назоратга олинган. Оилаларга кириб бориб уларнинг турмуш тарзи ҳам ўрганилмоқда. Фарзандлар келажагига биз ота-оналар билан баробар масъулмиз.
Ёшлар куни олдидан Марҳаматда бошланган бу ҳаракат қўшни маҳаллаларда ҳам қанот ёзди.
«Адолат» СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг