Янгиликлар 1115
Партия етакчисида ташаббус етишмаса...
Сиёсий партиялар ҳақида гап борганда кўз олдимизда фаол, ташаббускор ва кўпчиликни ўз ортидан эргаштира оладиган кадрлар гавдаланади. Яна давлатмиз сиёсатининг тарғиботчиси ҳам айни шу фаоллар. Шу сабаб уларнинг етакчиларига қўйиладиган талаб ҳам катта.
Айтиш лозимки партияларнинг сиёсий майдонда ўз ўрнини топишида ҳам етакчининг роли катта. Бугун уларда ана шу ташаббус етарлими? “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгашида ўтказилган давра суҳбати айни шу мавзуга бағишланди. Унда вилоят кенгаши фаоллари ва ҳудудий кенгашларнинг раислари иштирок этди. Йилнинг биринчи чораги мисолида фаолиятга баҳо берилди.
Малохатхон Мусаева, “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари:
-Амалга оширилган ишлар билан бир қаторда айрим йўналишлар бўйича кўрсаткичларимиз қониқарли эмас. Бу туман кенгашлари раислари томонидан етарли иш ташкил этилмаганини кўрсатади. Шу сабаб бугун уларнинг фаолияти танқидий равишда кўриб чиқилди. Айримларига интизомий жазо белгиланди. Мақсад-партия етакчиларида ташаббускорликни ошириш, сайловолди дастуримизда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш баробарида хайрхоҳларимиз сафини кенгайтириш.
Таъкидланганидек Бўстон, Балиқчи, Олтинкўл ва Қўрғонтепа туман кенгашларининг раислари фаолияти қониқарсиз. Партиявий тадбирларни ташкил этиш, сафимизни янги партия аъзолари ҳисобига кенгайтиришда сусткашликка йўл қўйилмоқда. Бунга сабаб такрор айтиш лозим ана шу ҳудудлардаги етакчиларда ташаббус етарли эмаслиги.
Тадбир якунида фаолиятни жонлантиришга қаратилган тавсиялар берилди.
“Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг