Партия фахрийлари эътибордан хурсанд

18.03.2022 17:03:18

Наврўз-меҳр-оқибат, саховат ва эзгулик байрами. Шу сабаб байрам арафасида барчамиз савобли ишларга шошамиз. “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши фаоллари томонидан ташкил этилган “Сизга таъзимдамиз, фахрийлар” акцияси ҳам айни шу мақсадга қаратилди.

Акция доирасида сафдошларимиз фахрийларнинг хонадонларига кириб бордилар. Наврўзи олам билан уларни қутлаш баробарида давлатимизнинг бугунги сиёсати, бу йўлда сиёсий партияларнинг иштироки ҳақида сўз юритдилар. Кексаларга эътибор ва ғамхўрлик ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиз эканлиги таъкидланди.

“Адолатчилар”нинг йўқловидан кўзлари қувонч ёшларига тўлган олтинкўллик фахрий журналист Мушарраф Охунова дилидагиларни қуйидагича билдирди:

-Очиғи кексайганда инсон ширин сўзга, эътиборга ўрганиб қоларкансан. Бир неча кундан буён йўқловчиларни кети узилмайди. “Адолатчилар”ни хонадонимизга кириб келиши ишлаб юрган даврларимни эслатди. Бизни йўқлаганлар кам бўлмасин.

Андижонда “Саховат-беназир қадрият” лойиҳаси доирасида хайрли ишлар давом этмоқда.

 

                                             “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши

 Матбуот хизмати    

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+