Янгиликлар 983
Партия фахрийлари ҳолидан хабар олинди
Энг улуғ, энг азиз байрам арафасида «Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши томонидан партияда меҳнат фаолиятини юритиб, нафақага чиққан нуронийлар йўқланди. Вилоят Кенгаши раиси А.Умаров Наримон Шодиев хонадонида бўлиб, мустақиллик байрами билан самимий муборакбод этди. Отахонга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб, байрам шукуҳини улашди. Партиянинг эсдалик совғаларини топширди. – Мустақил ватанимизнинг 31 йиллиги катта ўзгаришлар, юксалишлар билан қарши олинмоқда, – дейди партия фаоли. – Мазкур сана барчамизнинг тақдиримизга ўзининг илиқ нафасини олиб кирган. Жумладан менинг ҳам. Партияда меҳнат қилиб ўтган йилларимни хотирлайман. Ва албатта ўтган давр ва бугунги кун фаолиятини таққослайман. Албатта, ўзгаришлар ҳар соҳада бор. Энг муҳими, инсон қадри улуғланаётгани, бир-биримизни азиз-мукаррам этиб, қадрлашимиздир.
«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг