Партия фахрийлари ҳолидан хабар олинди

08.05.2024 10:05:13

Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Фармон Аллаев партиянинг Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши депутати меҳнат фахрийси Жўра Аҳмедқуловнинг хонадонида бўлиб, юртимизда нишонланадиган ҳар бир байрамлар қатори 9 май —«Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан отахонга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб, байрам шукуҳини улашди. Партиянинг эсдалик совғаларини топширди. Бундай эътибордан мамнун бўлган отахон миннатдорлик билдириб, юртимиз тинчлиги, осойишталиги бардавом бўлишини тилиб дуо қилди.
Партияда меҳнат қилиб ўтган йилларимни хотирлайман, – дейди Жўра Аҳмедқулов. Ҳозирда 90 ёшдаман ҳали ҳам депутатлик фаолиятимни давом эттиряпман. Ўтган давр ва бугунги кун фаолиятини таққослайман. Албатта, ўзгаришлар ҳар соҳада бор. Энг муҳими, инсон қадри улуғланаётгани, бир-биримизни азиз-мукаррам этиб, қадрлашимиздир. Мен доим фарзандларим ва невараларимга тинчлик, оиланинг қадрига етишни, юртимиз бундан ҳам чирой очиши учун яратилган имкониятлардан фойдаланиб, юрт равнақига ҳисса қўшиш зарурлигини таъкидлайман. Биз, кексаларга кўрсатилаётган бундай меҳр ва эътибордан мамнунмиз.

Аслида дийдор ширин, табаррук отахонлар билан суҳбатлар, уларнинг ибратлари унданда ширин.

«Адолат» СДП
Тошкент вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+