Янгиликлар 724
Партия фахрийси ўз тажрибаларини ўртоқлашди
Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон вилоят кенгашида яхши бир анъана йўлга қўйилган. Партия фаоллари фахрий сафдошларимизни йўқлаб туради, уларнинг тажрибаларини ўрганиб борадилар. «Фахрийлар билан фахрланамиз» лойиҳаси доирасида ана шундай навбатдаги учрашув партия фахрийси Мамазаир Хўжамбердиев билан бўлиб ўтди.
Мамазаир Хўжамбердиев Андижонда «Адолат» СДПнинг шаклланишга катта ҳисса қўшган. У вилоят партия кенгашига раислик қилган йиллар аъзолар сони кескин ўсган, жамоатчиликда «адолатчилар»га нисбатан ишонч ортган. Партиявий тадбирлар кенг қамровли бўлгани эътиборли.
Фахрий сафдошимиз вилоят кенгаши ходимларига партия фаоли қандай бўлиши кераклиги, жамоатчилик билан ишлаш ва сиёсий майдонда ўз ўрнини яратиш борасида тажрибаларини гапириб берди.
Мамазаир Хўжамбердиев, партия фахрийси:
-Андижонда дастлаб асосий электоратимиз тиббиёт ходимлари бўлган. Кейин бошқа соҳа вакилларини ҳам сафимизга қўшдик. Бу борада ўз олдимизга қўйган мақсад ва ғояларимизни жамоатчиликка етказишга алоҳида эътибор қаратганимиз, давлатимиз сиёсати билан фаолиятимизнинг уйғунлиги кўпчиликка маъқул бўлди. Бугун ана шу яратилган мактаб янада кенгайганидан хурсандман. Маҳаллий кенгашларда партиямиздан сайланган депутатлар фаол иш олиб бораётгани янада қувонарли.
Учрашув давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
«Адолат» СДП
Андижон вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг