Партия фаоллари тақдирланди

18.03.2022 11:03:52

Баҳор тонгидек тиниқ ва софлик айёмида, бутун борлиқда кузатилгани каби барчамизнинг вужудимизга яшариш, янги куч-ғайрат, азму шижоат кирганини ҳис қиламиз.

“Адолат” социал-демократик партиясининг 27 йиллиги ва Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда партия Сиёсий Кенгаши ҳамда Ижроия қўмитаси аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари ва аъзолари иштирок этди.

Бугун “Адолат” СДП мафкуравий ва ташкилий жиҳатдан мустаҳкамланиб, омма орасида ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда. Хусусан, бугунги кунда партия сафида 517 мингдан зиёд аъзо бўлиб, улар 6200 дан ортиқ бошланғич партия ташкилотларига бирлашган. Ўз навбатида уларнинг фаолияти жойларда 208 та туман ва шаҳар, 14 та ҳудудий партия Кенгаши томонидан мувофиқлаштириб борилмоқда.

Шу билан бирга “Адолат” СДП аъзолари сафида ёшларнинг улуши 42 фоизни ташкил этиб, улар орасидан 30 дан ортиқ қизларимиз «Зулфия» номидаги Давлат мукофоти совриндорларидир. «Ёш адолатчилар» сафида Халқаро фан олимпиадалари ва спорт мусобақалари ғолиблари борлигини ҳам алоҳида айтиб ўтиш лозим.

Аъзоларимизнинг 51 фоизидан ошиғини ташкил этувчи хотин-қизларимиз орасида ҳам давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг масъул лавозимларида фаолият юритаётган аёллар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари ҳамда Давлат мукофоти соҳибалари борлиги жамиятимизда хотин-қизларнинг роли ошиб бораётганлигидан далолат беради.

Яқинда юртдошларимиз томонидан кенг нишонланган 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Давлатимиз раҳбарининг фармони ва қарорига кўра давлат ва жамият ҳаётида фаол бўлган бир гуруҳ аёл-қизлар мукофотланди. Қувонарлиси, юксак эътирофга сазовор бўлган аёлларимиз орасида бизнинг 10 нафар партиядошларимизнинг борлиги барча партия аъзоларини қувонтирди.

 Партиянинг халқ орасидаги танилувчанлиги ва обрўсининг юксалишига, унинг нуфузини оширишга хизмат қилган, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этган, фаол, меҳнаткаш, фидоий фаолияти давомида барчага ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ партия аъзолари “Адолат” кўкрак нишони билан тақдирланди.

«Наврўз» айёми ва партиямиз ташкил топганлигининг 27 йиллиги муносабати билан Сиёсий Кенгаш номидан самимий муборакбод этамиз!

 

“Адолат” СДП

Матбуот хизмати

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+