Партия фидойисига “Адолат” эсдалик нишони топширилди

09.12.2020 15:12:09

 

Ўзбекистон  Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги  байрами арафасида  Фарғона вилоят Қон қуйиш станцияси бош шифокори Альберт  Мустаев  Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан  таъсис этилган “Адолат”  эсдалик нишони билан  тақдирланди.

Альберт Фаилович меҳнат фаолиятини 1993-1994 йилларда Фарғона вилоят шифохонаси шифокор-интерни, 1994-1998 йилларда Қува тумани 1-сонли поликлиника хирурги, 1998-2001 йилларда Қува тумани тез тиббий ёрдам бўлими мудири, 2001-2008 йилларда вилоят “Она ва бола” реабилитация шифохонаси бош шифокори вазифаларида ишлаб келган. 2008 йилдан буён Фарғона вилоят қон қуйиш станцияси бош шифокори  лавозимида меҳнат қилмоқда.

Меҳнат фаолияти давомида партиянинг  лойиҳаларида фаол иштирок этиб, унинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишда салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда. Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган  “Бор меҳримиз сенга, болажон!” беғараз донорлик акциясининг ташкилланиши ва  кенг тарғиб этилишида  алоҳида  хизматлари  таҳсинга сазовор.  

Партиядошимизнинг  келгуси ишларида улкан муваффақиятлар тилаб, яна бир бор табриклаймиз.

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+