Янгиликлар 1227
Партия ғоялари омма орасида тарғиб қилинмоқда
“Адолат” социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан партия ғоялари ва дастурларини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Хўжайли тумани марказида жойлашган ҳокимият биноси ёнидаги «Мустақиллик майдони»нида «Адолат ҳар бир инсон учун» шиори остида оммавий тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбир доирасида аҳолининг жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга бўлган дахлдорлигини янада оширишга ва партиянинг дастурий ғоя ва мақсадларини омма орасида кенг тарғиб қилишга ҳаракат қилинди.
Мазкур тадбирда «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаш вакиллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, фаоллар ва барча кўнгиллилар иштирок этишди. Тарғибот тадбири кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар, ёшлар, хотин-қизлар ва маҳалла фаоллари билан гавжум бўлди. Тадбир аввалида янграган шўх куй ва қўшиқ садолари барчага кўтаринкилик бағишлаган бўлса, санъаткорларнинг чиқишлари тадбир иштирокчиларига бирдек манзур бўлди.
Тарғибот тадбири давомида партия дастурий ғоялари ва мақсадлари, айниқса, таълим, соғлиқни сақлаш, суд-ҳуқуқ каби соҳаларни янада тараққий эттиришда партиянинг ўрни ва иштироки тўғрисида юртдошларимизга кенг тушунчалар берилди. Юзма-юз мулоқотларда турли масалалар бўйича савол-жавоблар ўтказилди.
Тадбир давомида Хўжайли тумани халқига яхши кайфият улашиш мақсадида санъаткорларнинг чиқишлари билан куй-қўшиқлар ижро этилди.
Базарбай УТАМБЕТОВ,
«Адолат» СДП Хўжайли тумани Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг