Партия хайрихоҳлари ишонч билдирмоқда

18.08.2021 15:08:10

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг  2021 йил 14 апрелдаги 1067-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни  тўплаш ва имзо варақалари  тўғри тўлдирилганлигини текшириш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан Фарғона вилоятининг барча шаҳар-туманларида тизимли ишлар ташкил этилди.

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона туман Кенгаши томонидан  Ўзбекистон  Республикаси  Президентлигига  жорий йил 24 октябрь куни ўтказиладиган сайловда партиядан номзод сифатида кўрсатилаётган  Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимовични  қўллаб-қувватлаш мақсадида имзо варақалари партия хайрихоҳларининг шахсий имзоси асосида расмийлаштириш жараёнлари  олиб бориляпти.  Жумладан, туманнинг 29-умумтаълим мактабидаги бошланғич партия ташкилотида ҳам номзодни қўллаб қувватлаш юзасидан имзолар йиғилмоқда.  Бунда партия депутатлари, фаоллари, БПТ аъзолари  иштирок этиб, имзо варақаларини тўғри тўлдирилиши, маълумотлар тўлиқлилигига эътибор қаратяптилар.

-Сайловчиларнинг имзосини тўплаш уларнинг хоҳишига кўра амалга оширилмоқда, – дейди Халқ депутатлари Фарғона тумани Кенгаши депутати О.Холиқов. – Айнан фуқаронинг ўзи паспорт ёхуд идентификация ID-картасининг серияси ва тартиб рақамини киритган ҳолда имзо қўймоқда. Бу ўринда имзо варақаларини йиғиш баробарида аҳолига сайлов жараёнлари ҳақида ҳам маълумотлар бериб бориляпти.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+