Партия ходимлари онлайн шаклда ишламоқда

09.04.2020 16:04:24

Ахборот коммуникация технологияларининг кенг ривожланиши, жумладан, меҳнат муносабатлари соҳасидаги одамлар учун ҳам қўшимча имкониятларни очди. Бугун нафақат компания офиси, балки минтақа, ҳатто республика ташқарисида туриб ҳам ишлашга ҳеч нарса монелик қилмас экан.

30 март куни “Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганида буни амалиётда қандай қўллаш мумкинлиги мени ўйлантирган эди.

Амалиётда эса ижобий ўзгаришларни кузатдим. Яъни, партия фаоллари ва депутатларининг ижтимоий тармоқларда чиқишини уйда ўтириб мониторинг қилиш, раҳбариятга ўз вақтида ва сифатли тақдим этиб бориш, ижтимоий тармоқлар орқали партияни тарғиб қилувчи турли хил баннер кўринишдаги постлар жойлаб бориш жуда қўл келяпти.

Вилоятлардаги ҳамкасбларимга миннатдорчилик билдираман. Сабаби, онлайн режимда топшириқлар ижросини ўз вақтида сифатли етказиб бераётганликларидан жуда ҳам хурсандман.

Ҳа, айтмоқчи, уйда ишдан ташқари, Adobe premier pro программасининг After effects, фотошоп ва видеомонтажларини YouTube.com канали орқали ўзлаштириб олдим. Хуллас, масофавий ишлаш одамни қўшимча илм олишга ҳам ундаганлигининг гувоҳи бўлдим.

Энди бу программаларни иш жараёнида қўллаб, турли хил инфографик кўринишдаги сифатли материаллар жойлаб боришга ҳаракат қиламан. Ахир, 2020 йил “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”ку.

 

Илҳом ЖЎРАЕВ,

Марказий аппарат сектор мудири

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+