Партия ходимлари учун соғлом турмуш сабоқлари

06.07.2021 18:07:34

2 июль куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан “Тиббий маданият – соғлом жамият асоси” мавзусида сиёсий ўқув ўтказилиши режалаштирилган.

Таъкидланганидек, соғлом авлод – соғлом миллат, соғлом жамият ва тараққиёт гаровидир. Жисми ва руҳи соғлом бўлган одамгина том маънода ўзини бахтли ҳис эта олади. Соғлом бола соғлом ва аҳил оиланинг мевасидир. Биз оилага ҳаёт давомийлигини таъминлайдиган, келажак насллар тақдирига кучли таъсир кўрсатадиган тарбия маскани сифатида қараймиз. Яна соғлом фикрли кишигина ҳаётга теран нигоҳ ва эзгу ғоялар билан қарайди.

Сиёсий ўқувда оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Аввало, уларни соғлом турмуш тарзига ўргатиш, болаларнинг тўғри овқатланишини йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

Ўз аҳолисининг соғлиғини муҳофаза қилиш – ҳар қайси давлат ва жамият учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга долзарб масала саналади.


Юртимиз ҳудудида қадимдан кўплаб шифо масканлари, тиббий мадрасалар фаолият юритгани, Абу Али ибн Сино каби мутафаккир боболаримиз яратган бебаҳо асарлар, уларнинг дори-дармон тайёрлаш ва даволаш усуллари бутун жаҳонда машҳур бўлгани аждодларимизнинг бу соҳа ривожига қандай катта эътибор қаратганидан далолат беради.


Мамлалатимизда туб янгиланишларни аввало ижтимоий ҳаётимизнинг энг муҳим йўналишлари бўлмиш тинчлик ва осойишталикни сақлаш ҳамда аҳоли соғлиғини муҳофаза қилишдан бошлаганимиз бежиз эмас.


Чунки тинчлик ва соғлиқ – бу ҳар бир инсон, бутун аҳолимиз учун ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайдиган буюк неъматдир. Фақат соғлом инсон ва соғлом халқ мислсиз ишларга қодирлигини ҳаммамиз яхши англаймиз.

Партиянинг “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида кўплаб  амалий ишлар олиб борилмоқда. Ҳар бир ҳудудда яшовчи аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг саломатлиги мустаҳкамланмоқда. 

Дарҳақиқат, сиёсий ўқувда қайд этилганидек, оила – жамиятнинг асосий бўғини сифатида ҳар томонлама давлатимиз ҳимоясида. Оилани буёдга келтирувчилар саломатлиги ҳамиша муҳим ва аҳамиятга молик масала ҳисобланган. Ҳозирги кунда жойларда шифокорларимиз олиб бораётган тарғибот ишлари ҳам асосан эрта никоҳ қуриш, қариндош-уруғ ўртасидаги никоҳларни таъқиқлаш, нуқсонли туғруқларни олдини олиш каби долзарб вазифаларга қаратилган.

Тадбир иштирокчилари соғлом муҳитни қандай яратиш, салбий иллатларга қарши курашиш, репродуктив саломатликка риоя этиш зарурлиги ҳақидаги билимга эга бўлишди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+