Партия кўмаги билан муаммолар ечимини топди

12.08.2022 17:08:56

«Адолат» СДПнинг «Ёшлар ва хотин-қизлар билан очиқ мулоқот» лойиҳаси ҳудудлардаги мавжуд муаммолар ечимига йўл очмоқда. Лойиҳа доирасида Пахтаобод туманидаги Бойкечик маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган тадбирда бу ўз ифодасини топди.

Пахтаободлик партия фаоллари ва маҳаллий кенгаш депутатларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари аҳоли билан мулоқотларда уларнинг муаммоларини ўргандилар. Хонадонма хонадон ўтказилган мулоқотларда 22 та муаммо аниқланди. Уларнинг аксарияти шу куннинг ўзида ечимини топди.

ан2_6

Жумладан, фуқаро Фотимахон Абдуганиева тикувчилик билан шуғулланиш истагида экани, бироқ тикув машинаси йўқлиги сабаб иш юрита олмаётганини билдирди. «Адолатчилар» масалага шу жойнинг ўзида ечим топдилар. Фуқаронинг 5 млн. кредит олишига амалий ёрдам кўрсатилди. Натижада Ф.Абдуғаниева тадбиркорлик фаолиятини бошлади.

Шу маҳаллада яшовчи Ғайрат Мамталиевни ишсизлик муаммоси қийнаётганди. Бу масала ҳам сафдошларимизнинг эътиборини тортди. Ғ.Мамталиев туман «Тоза ҳудуд» корхонасига ишга жойлаштирилди.

Фуқаролар «адолатчилар»дан хурсанд.

 “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+