Партия кўмаги билан  янги трансформаторлар ўрнатилди

28.01.2021 14:01:39

Ўзбекистон “Адолат” СДП Олтиариқ туман Кенгаши қошидаги “Адолат қабулхонаси”га мурожаат келиб тушди. Мурожаатномада туман “Янгиқўрғон” МФЙда жойлашган Нурхон ва Янгичек кўчаларида яшовчи хонадонлар электр  қувватининг пастлиги сабабли қийналаётгани, янги замонавий трансфарматорлар ўрнатиш зарурлиги билдирилган. Халқ депутатлари туман Кенгашига партиядан сайланган депутатлик гуруҳи ҳудудни ўрганиб,  мутасадди  ташкилотлар билан биргаликда муаммони ижобий ҳал этдилар. Нурхон ва Янгичек кўчаларига янги трансформатор ўрнатиш ишлари бошланди.

- Партиянинг кўмаги билан муаммо ҳал этилди, –дейди  МФЙ раиси Рафиқжон Мирзажонов. – Сайловчилар жуда ҳурсанд бўлишди.       

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+