“Партия кўмагидан барчамиз хурсандмиз”

26.02.2021 15:02:02

Ўзбекистон "Адолат" СДП Қўқон шаҳар Кенгаши қошидаги “Адолат қабулхонаси”га Истиқлол кўчасида жойлашган  шаҳар юқумли касалликлар шифохонаси ҳамда вилоят 2-сонли сил касалликларига қарши курашиш диспансери ходимлари томонидан аризалар келиб тушган. 

 Иккала мурожаатда ҳам кўчада пиёдалар ўтиш йўлаги йўқлиги билдирилган. Натижада эса автотарнспорт воситаларининг тез ҳаракатланиши, фуқаролар томонидан эса йўлнинг исталган томонидан  кесиб ўтиш ҳолатлари ўз навбатида йўловчилар ҳаётига жиддий хавф туғдириши мумкин. Кенгаш раиси Азизхон Аҳмаджонов томонидан аризалар асосида мутасадди ташкилотга мурожаат қилиниб, Истиқлол кўчасига пиёдалар ўтиш йўлаги чиздирилди. 

Ишга келаётган ҳар бир ходим йўлнинг у юзидан бу юзига ҳавотирда ўтади, – дейди Фарғона вилоят 2-сонли сил касалликларига қарши курашиш диспансери бош шифокори Қаҳрамон Тўйчиев. –   Айниқса, ёш болалар, аёллар хавфсизлиги учун пиёдалар йўлаги зарур эди.  Партия  кўмагидан барчамиз ҳурсандмиз.

 

 Ўзбекситон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+