Янгиликлар 1689
Партия лойиҳаси – амалда
Хотин-қизлар, ёшларни бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида партиянинг “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида маҳаллий Кенгашлар томонидан бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Булунғур туман Кенгаши томонидан тумандаги “Каттақишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Обиджон Сатторовнинг мурожаатига кўра Туман меҳнат бандигига кўмаклашучи бўлими билан биргаликда “Агро Асрор даласи” фермер хўжалигига иш бошқарувчи қилиб ишга жойлашишга кўмаклашди. Туман меҳнат бандлиги томонидан керакли ҳужжатлар тузилиб, ҳар иккала томондан тасдиқланди.
Ишсиз эдим. Партия ходимларининг маҳалламизга ташрифи чоғида бандлик масаласида ёрдам сўрадим. Мурожаатим эътиборсиз қолдирилмади. Фермер хўжалигида иш бошқарувчи бўлиб ишга жойлашдим. Энди деҳқончилик сир-асрорларини қунт билан ўрганаман. Яқин келажада ёшлар учун берилаётган имкониятлардан фойдаланган ҳолда ўз тадбиркорлигимни йўлга қўйишни ният қилдим. – дейди О.Сатторов.
Партиянинг Тайлоқ туман Кенгаши ташаббуси билан уч нафар ёшларнинг К.Латипов, Р.Жонибеков, П.Кармовларни туман бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамкорлигида маҳаллаларни ободонлаштириш ишларига жамоат ишчиси сифатида қабул қилинди.
Жасур БЕРДИЕВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши
туманлараро ижрочи котиби
Фикрингизни қолдиринг