Партия лойиҳаси доирасида беморда бепул жарроҳлик амалиёти ўтказиладиган бўлди

04.05.2021 12:05:51

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хива туман Кенгаши  депутати  Мақсуд Эшниязовни ҳар доим сайловчилари орасида учратиш мумкин. Депутатнинг  қабул кунларида ҳам  сайловчиларнинг  кети узилмайди.

Феруза Назарова, сайловчи:

Кейинги йилларда соғлигимда муаммолар пайдо бўла бошлади. Депутат М.Эшниязовнинг қабулига ташриф буюрганимда, у мени илиқлик билан кутиб олди ва соғлигимдаги муаммоларим билан ўртоқлашди ҳамда тезкор текширувдан ўтказди. Ўт ва буйрагимда касаллик аниқланди. Менда бепул жарроҳлик амалиёти ўтказилишини билдирди.     

Шунингдек, депутатнинг саъй-ҳаракатлари билан Фахриддин Матяқубов ҳам текширувдан ўтказилиб,  унда буйраклар туғма нуқсони, буйраклар поликистози, нейроган сийдик пуфаги, қандсиз диабет касалликлари аниқланди. Бемор қандсиз диабет касаллиги бўйича бепул дори-дармонларлар билан таъминланиб, урология бўлимида даволатиш ва ногиронлик  рўйхатига киритиш масаласини кўриб чиқиш режалаштирилди.

Мухтасар айтганда,  фуқаролар дарди билан яшаш, уларнинг оғирини енгиллаштириш, турмуш шароитини яхшилаш каби хайрли фазилатлар депутатимизнинг  олдига қўйган энг устивор мақсадларидан биридир. Бу мақсадлар ижроси эса, янги Ўзбекистонимизни барпо этишда муҳим аҳамият касб этади. 

 

                                                                                                             Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                       Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                               Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+