Партия лойиҳаси доирасида тиббий кўрик ташкил этилди

25.03.2021 14:03:46

Маълумки, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сайловолди дастурида илгари сурилган илғор ғояларнинг бири  мамлакатимиз аҳолисига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш  орқали халқимиз саломатлигини мустаҳкамлашдир.

Шу муносабат билан, партиянинг  Хива туман Кенгаши ташаббуси билан партиянинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида тумандаги “Соёт” маҳалласи фуқаролари учун  42-сон оилавий поликлиникада таббий-кўрик ташкил этилди.  

Фуқаролар УТТ, ЭКГ ва лаборотория  ҳамда тажрибали мутахассислар текширувидан ўтказилди  ва  бир қатор касалликларнинг олди олинди.

Шунингдек, тиббий кўрик хонадонларда ҳам давом этиб, оғир аҳволдаги беморлар, ногиронлар ҳамда уруш қатнашчиси, 103 ёшни қаршилаган Самандар ота  хонадонларида ҳам  амалга оширилди.

Эътибордан  мамнун бўлган фуқаролар  ташаббускорларга миннатдорчилик билдиришди.

Туманда фуқароларни  тиббий кўрикдан  ўтказиш ишлари  давом этмоқда.

 

                                                                                                            Замира АБДУЛЛАЕВА,
                                                                                                       Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+