Партия лойиҳаси доирасидаги масала сессия кун тартибига киритилди

17.03.2021 15:03:57

Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг 32-сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибида  Ўзбекистон “Адолат” СДП Урганч шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан партиянинг “Яхши касб-етук мутахассис-муносиб иш хаққи” лойиҳаси доирасида уюшмаган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган, ишсиз ёшлар бўйича олиб борилган ишлар таҳлили ва белгиланган устувор вазифалар тўғрисидаги масала муҳокама этилди. Унда Ўрганиш натижалари тўғрисида  Урганч шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Рустам Болтаевнинг  ахбороти тингланди.

Таъкидланишича, партия фаоллари томонидан ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш, она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, замонавий касб-хунарларни  пухта эгаллашга қаратилган самарали тизим жорий этилиб, ёшларда меҳнатсеварлик, ишбилармонлик қобилиятини ривожлантириш, ёшлар тадбиркорлигини  қўллаб-қувватлаш ва рўёбга чиқаришга катта эътибор қаратилган.

Йиғилиш давомида ёшларнинг, айниқса уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Урганч шаҳар қошида ташкил этилган “Информатика”, “Инглиз тили”, “Футбол”, “Бокс”, “Тикувчилик ва дизайнерлик” тўгаракларни қайта ташкил этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш каби долзарб масалалар илгари сурилди.

Сессияда юқоридагилардан келиб чиқиб, Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши қуйидагича қарор қилди.

Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП шаҳар депутатлик гуруҳининг шаҳарда уюшмаган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган ишсиз ёшлар бўйича олиб борилган ўрганишлар  натижаси тўғрисида  шаҳар депутатлик гуруҳи раҳбари Рустам Болтаевнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

Шаҳар Кенгаши депутатлари билан биргаликда  ўн кун муддат ичида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш вазифаси Ўзбекистон Ёшлар агентлиги шаҳар бўлими раиси Т.Жуманиёзов зиммасига юклатилди.

Шаҳар ҳокимининг  ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Н.Матяқубовга шаҳарда уюшмаган ёшлар рўйхатини тўлиқ шакллантириб, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун шарт-шароитлар яратиш бўйича тегишли таклифлар киритиш бириктирилди.

Шаҳарда ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш юзасидан алоҳида чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва ҳар ой якунида Халқ депутатлари шаҳар Кенгашига маълумот тақдим  қилиб боришга шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари Л.Рўзметов масъул этиб белгиланди.

Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари зиммасига юклатилди.                                                                                                         

                                                                                                              Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                         Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                               Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+