Партия матбуот котиби ўзгарди

20.10.2020 14:10:09

Партия фаолияти, сайловолди кампанияси, пиар технологияларга оид билим ва тажрибага эга, ўз функционал вазифаларига масъулият билан ёндашган ҳолда меҳнат қилиб келаётган партия Ахборот хизмати раҳбари, матбуот котиби Бурханитдинов Баҳром Баҳодирович Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига ишга ўтганлиги муносабати билан партияда эгаллаб турган лавозимидан ўз хоҳишига кўра озод этилди.

Ушбу лавозимга Раҳимов Улуғбек Мамажонович тайинланди.

Улуғбек Раҳимов 1960 йили Фарғона вилоятида туғилган. 1983 йили Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини тамомлаган. 1983 йилдан шу вақтга қадар оммавий ахборот воситалари соҳасида фаолият кўрсатиб келмоқда. 2017-2020 йиллар оралиғида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston 24» телерадиоканали давлат унитар корхонаси «O‘zbekiston 24» телеканали Сиёсий шарҳловчилар гуруҳининг сиёсий шарҳловчиси сифатида ишлаган.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати жамоатчилик билан алоқалар, журналистлар ҳамда кенг жамоатчилик билан муносабатда холислик, очиқлик ва шаффофлик тамойилларига амал қилишда давом этади.

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+