Янгиликлар 1729
“Партия патронажи” - ҳозиру нозир
Партиянинг жонкуяр ташкилотчиларини кўриб ҳавасим келар эди. Боғот туман марказидаги "Истиқлол" маданият ва истироҳат боғида ташкил қилинган "Ёшлар ойлиги" муносабати билан ташкил этилган бўш иш ўринлари ҳамда саноат ярмаркасида ҳам фаоллар ташаббуси билан бир қатор ишлар амалга оширилди.
Ярмарка давомида ҳамроҳимиз бўлган партия фаолларига кўпдан партияга аъзо бўлиш истагимни билдириб, мурожаат қилган эдим, “Партия патронажи” ёрдамида истагимни бир зумда муҳайё қилишди. Олқишлар остида аъзолик билетига эга бўлдим. Партияга бўлган ҳавасим янада кучайди. Қувончим чексиз. Энди партия фаоли сифатида ҳам юртим тараққиёти учун хизмат қилишга имконият бор.
Анорпошша ИСКАНДАРОВА,
Боғот туман “Боғзор” МФЙ хотин-қизлар
бўйича раис ўринбосари, партия фаоли
Фикрингизни қолдиринг