“Партия патронажи” ҳунармандлар оиласида бўлди

30.09.2019 23:09:46

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг янги лойиҳаси – “Партия патронажи” борган сари  аҳолининг кенг турдаги соҳа вакилларида қизиқиш уйғотмоқда. Яқинда Янгиер шаҳри “Обод юрт” маҳалласи Гулшан кўчаси 4-уйда истиқомат қилувчи Кушбактовлар оиласидан партиянинг Янгиер шаҳар Кенгашига лойиҳада қатнашиш истагини билдириб чақирув келиб тушди.  Мазкур оила “Тош ўймакорлиги” билан тадбиркорлик қилувчи ҳунармандлар хонадони бўлиб оила аъзоларининг 5 нафар аъзоси лойиҳа доирасида партия аъзолигига келиб қўшилди.

Насибахон Дўстматова, оила бекаси:

- Биз оиламиз билан сиёсий партиялар ва сиёсий жараёнларга қизиқар эдигу, аммо бу борада билимларимиз етарли бўлмаганлиги боис қандай қилиб партия сафига келиб қўшилишни билмас эдик. Кунларнинг бирида қўшниларимдан “Адолат” социал-демократик партияси мурожаатлар асосида хонадонма-хонадон юриб фуқароларни партия аъзолигига қабул қилаётганлиги ҳақида эшитиб қолдим ва бу ҳақида оила аъзоларимга маълум қилдим. Шундан сўнг биз партиянинг Янгиер шаҳар Кенгашига хат билан мурожаат қилдик.

Шунингдек, оилавий ҳунармандчилик раҳбари бўлган Насибахон Дўстматова ўзи аъзо бўлиб кирган партия томонидан депутатликка номзод этиб кўрсатиладиган бўлди.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+