Янгиликлар 1122
“Партия патронажи”: Йил аввалидан сафимиз кенгайишни бошлади
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши фаоллари Янги йил байрами кунлари жамоатчилик орасида тарғибот ишларини олиб бориш баробарида сафимизга янги аъзоларни олиб киришга эътибор қаратдилар. “Партия патронажи” лойиҳаси доирасида Андижон шаҳридаги Ҳасанбой Абдуллаев раҳбарлигидаги сартарошхонага кириб борган партиядошларимизни у ерда ишловчилар қўллаб-қувватладилар. Партиянинг сайловолди дастури билан танишган 3 нафар йигит сафимизга қўшилди.
Ҳусанбой Абдуллаев:
-Акам билан бир неча йилдан буён шу жойда ишлаймиз. Очиғи салонимизга турли соҳа вакиллари келади. “Адолатчилар” қисқа суҳбат давомида бизда сиёсий партиялар фаолиятига қизиқиш уйғотди. Уларнинг сафига қўшилдик. Энди биз ҳам “адолатчимиз”.
“Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши
матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг