“Партия патронажи” корхонанинг 24 нафар ишчисини аъзо қилди

10.11.2020 18:11:27

Маълумки, пандемия даврига қарамасдан  партия сафи фаол ва ташаббускор аъзолар ҳисобига ошиб бормоқда. Бунда  депутатларнинг  ҳам саъй-ҳаракатларини эътироф этиш жоиз.

Куни кеча Хоразм вилоят Шовот туманидаги "UZTEX GROUP" MCHJ да  “Партия патронажи”га бўлган мурожаат асосида  “Адолат қўрғонини  бирга қурамиз”  мавзусида жонли мулоқот ташкил этилди.

Тадбир даставвалида партиянинг Шовот туман Кенгаши  депутати Хурсандбек Исмоилов томонидан  партиянинг мақсад ва вазифалари, устувор ғоялари ва амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида тушунчалар берилди.

Сўнгра  иштирокчиларнинг партияга аъзо бўлиш истаги амалга оширилди ва 24 нафар ишчи партияга аъзоликка қабул қилинди.

Искандар Комилов,  партия аъзоси:

  • Корхонамизда “Адолат” СДПнинг мавқеи жуда баланд. Ходимларимизнинг аксарияти партия аъзолари ҳисобланади. Партиянинг туман Кенгаши ҳамда депутат Ҳ.Исмоилов томонидан партияга доир мулоқотлар тез-тез ташкил этилади. Бугун партияга аъзо бўлиш мақсадим амалга ошди. Партия фаолиятига муносиб ҳисса қўшаман.

 

                                                                                                                Меҳриноз АБДИЯЗОВА,

                                                                                                               Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                                           Шовот туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+