“Партия патронажи” маҳаллада ҳозиру нозир

07.07.2021 10:07:52

Бугун сиёсий майдонда  муносиб ўрин топиш учун ҳар бир партия ўзига хос йўл тутмоқда. Бундан икки-уч йил аввал очиғи туманимизда Ўзбекистон “Адолат” СДП хақида жамоатчиликда у қадар тушунча йўқ эди. Партия аъзоларининг сони ҳам айтарли эмас. Бундан кўз юмиш қийин. Хатто партиявий тадбирлар биз кутгандек бўлмасди.

Нима қилиш керак? Жамоатчилик орасида қандай қилиб партиянинг танилувчанлигини ошириш мумкин? Амалдаги йил бошида олдимизга шу саволларни қўйиш баробарида унинг ечимини изладик. Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, сайловолди дастуримизда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва партия лойиҳалари асосида жамоатчилик орасига кириб боришга эътибор қаратдик. Сафимизни янги аъзолар ҳисобига кенгайтиришга келганда “Партия патронажи” қўл келди.

Қайси бир жамоада ёки маҳаллада бизга нисбатан озгина хайрихоҳлик сезсак ана шу жойга кириб бордик. Илгаригидек фуқаролар партия аъзолиги учун тегишли идорага бормайди. Яна уларга ўз ғояларимиз қанчалик аҳамиятли эканлигини тушунтира билишимиз лозим. Айни шу мақсадда сайёр ишлашга ўтдик.

“Партия патронажи” куни кеча тумандаги “Ойбек” маҳалласига кириб борди. Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан маҳалла аҳли билан ўтказилган суҳбат амалдаги қонунчилик ва ҳаётимиздаги ўзгаришларга қаратилди. Янги Ўзбекистонни биргаликда барпо этишимиз тушунтирилди. Ўз ўрнида бу йўлда “адолатчилар” ҳам дадил одимлаб бораётгани кўрсатилди.

Сиёсий майдонга кириш истагидаги 5 нафар ёшлар шу жойнинг ўзида сафимизга қўшилди. Биз ҳам уларни қўллаб-қувватладик.

Дилором Сотволдиева, “Ёш адолатчи”:

-Йил бошида “Темир дафтар”га киритилгандик. Партия фаоллари оиламизни қўллаб-қувватлади, жамиятнинг фаол аъзолари қаторидан ўрин олдик.  Бугунга келиб “Темир дафтар”дан тўла чиқарилдик. Ўйлаб кўрсам ҳаммаси ўзимизга боғлиқ экан. “Адолатчилар”га ҳавас қилиб, уларнинг сафига қўшилишга қарор қилдим.   

Олмазор кўчасида яшовчи Аббосбек Зокиров ҳам бизнинг кўмагимиз билан “Темир дафтар”дан чиқарилди. Катта мақсадларни ўз олдига қўйган бу йигит ҳам сафимизга қўшилди.

Йилнинг ўтган даврида “Партия патронажи” орқали 48 нафар ёшлар сафимизга қўшилди. Асосийси, энди улар доим олдинги сафда.

 

Дилфуза АҲМЕДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Избоскан туман кенгаши раиси 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+