Янгиликлар 2114
“Партия патронажи”ни ишхонангизга чақиринг ва сафимизга қўшилинг!
“Партия патронажи” лойиҳаси ривож топгани сайин партиямизнинг фаол аъзолари сони тобора ортиб бормоқда. Қувонарлиси, пандемия даврида мазкур лойиҳа партияга аъзо қабул қилиш ишларида қўл келмоқда. Жорий йил лойиҳа доирасида партиянинг Урганч шаҳар Кенгаши сафига 277 нафар киши аъзоликка қабул қилинди.
Урганч шаҳридаги “Авесто” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари партияга аъзо бўлиш истагини билдиришди. Чақирувга шай турган “Партия патронажи” маҳаллага қараб йўл олди.
Пошшажон Маткаримова, Урганч шаҳар Газ таъминоти ходими:
- Хизмат юзасидан маҳаллага ташриф буюргандим, “Партия патронажи” ёзуви акс этган сумка эътиборимни тортди. Маҳалла фаоллари бирин-кетин аъзо бўлишди. Ҳавасим келди, керакли хужжатларимнинг ёнимдалиги қўл келди ва мен ҳам партияга аъзо бўлдим. Жуда хурсандман. Партия фаолларининг ширинсўз ва нотиқлиги партияга бўлган қизиқишимни янада оширди. Бугун ҳаётимда унутилмас кун бўлди. Ҳамкасбларимни ҳам партияга аъзо қилиш истаги пайдо бўлди ва “Партия патронажи”ни ишхонамга таклиф қилдим.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят
Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг