Янгиликлар 1983
“Партия патронажи” сафимизни кенгайтирмоқда
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг партия патронажи лойиҳаси сафимизни янги аъзолар ҳисобига кенгайишига олиб келмоқда. Қўрғонтепа туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида ўтказилган тадбирда бу ўз ифодасини топди.
Халқ депутатлари Қўрғонтепа туман кенгаши депутати Фотимахон Сиддиқова бошчилигидаги партия фаоллари мазкур ташкилотда ишловчиларга партиямизнинг сайловолди дастури, фуқароларнинг сиёсий фаоллигини ошириш йўлида амалга оширилаётган ишлар ва сайлов қонунчилиги тўғрисида тушунча бердилар. Ҳар бир фуқаро ихтиёрий равишда сиёсий партияларга аъзо бўлишлиги билдирилди.
Шундан сўнг сафимизга қўшилиш истагидаги ёшларга партия билетлари топширилди. Улар бир овоздан “адолатчилар” илгари сураётган ташаббусларнинг олдинги сафида боришларини билдирдилар.
Қосимжон ҚАЮМОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят
кенгаши раиси ўринбосари
Фикрингизни қолдиринг