Янгиликлар 530
Партия патронажи сафимизни кенгайтирмоқда
Жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловлар арафасида жамоатчиликнинг сиёсий партияларга бўлган эътибори ва қизиқиши янада ортмоқда. Жумладан, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг мақсад ва ғоялари, партия лойиҳалари асосида олиб бораётган ишлари фуқаролар томонидан қўллаб-қувватланяпти.
Партиянинг Андижон вилоят кенгаши фаоллари томонидан Андижон давлат университетида ташкил этилган “Адолат” СДП қонун устуворлиги ташаббускори” мавзусидаги сиёсий ўқув иштирокчиларнинг фаоллиги остида ўтди. Қонунчилигимизга киритилаётган ўзгартиришлар, ҳар бир қонун ҳужжати жамият ривожи, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилаётгани маърузаларда ўз ифодасини топди. Ҳуқуқшунослар ва партия фаоллари ўз ўрнида сайлов қонунчилигига киритилган ўзгаришлар тўғрисида тушунча бердилар.
Тадбир якунида бир гуруҳ олийгоҳ ўқитувчилари сафимизга қўшилиш истагини билдирдилар. “Партия патронажи” лойиҳаси доирасида уларга шу куннинг ўзида аъзолик гувоҳномалари топширилди.
-“Адолат” СДПнинг фаолиятини кўпдан буён кузатиб бораман,-дейди АДУ ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Хуршидбек Хўжамбердиев.-Бугун яна бир нарсага амин бўлдим. Бу партия ўз номи билан адолат учун курашади. Шу сабаб мен ҳам партия аъзоси бўлишга қарор қилдим.
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг