Янгиликлар 4160
“Партия патронажи”: Шофиркон 1 кунда 10 та чақирув қабул қилди
“Партия патронажи” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг аъзолари сони кундан кунга ўсиб бормоқда. Хусусан, Бухорода ҳам.
Партиянинг Шофиркон туман Кенгашида ташкил этилган “Партия патронажи” фаолликни қўлдан бой бермай, партиядошлар сафини кенгайтиришда ўз ҳиссасини қўшмоқда. Тумандаги “Патронаж”га бир кунда ўнта чақирув келиб тушганлиги халқимизнинг партия фаолиятига эътибори намунасидир.
Шофиркон туман мактабгача таълим бўлими томонидан келиб тушган чақирув партия ходимларининг фаоллигини оширди. Қарангки, чақирувдан сўнг олти нафар ходим партия аъзоси бўлди. Бу эса ҳам партия, ҳам бошқа бир қатор ташкилот ходимларига қулайликлар яратди.
Партия патронажининг навбатдаги манзили Шофиркон тумани Фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Кенгаши бўлди. Унда ташкилот ходимининг тўрт нафари аъзоликка қабул қилинди. Лойиҳадан барча кўнгиллилар мамнун.
Шубҳасиз, ушбу лойиҳанинг амалга оширилаётганлиги ҳар бир фуқаронинг сиёсий-ижтимоий фаоллигини оширишда, дунёқарашини янада кенгайтиришда хизмат қилар экан, бу мақсад йўлида “Партия патронажи” ўз фаолиятини давом эттиради.
Зулфия АШУРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Шофиркон туман Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг